Тадбиркорнинг хайрли ташаббуси
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги Абдунаби Ғиёсов раҳбарлигидаги парранда тухуми ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Кумуш куз файзи” МЧЖ жамоаси томонидан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилганини тумандагилар дилдан эътироф этишади.

Бугунги кундатадбиркор вилоят Кенгаши депутати сифатида ҳам эзгу ишларда бош-қош.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, у мамлакатимиздаги саховатпеша тадбиркорлар қаторида ташаббус кўрсатиб, “Саховат ва кўмак” ҳаракатини қўллаб-қўвватлаган ҳолда жамғарма ҳисобига 60 миллион сўм маблағни ўтказиб бериш ташаббуси билан чиқди.
Бундан ташқари, муборак Рамазон ойида туманда 50 нафар ота-онасидан барвақт жудо бўлган фарзандларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатишваозиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини эҳсон қилишни билдирди.
Тадбиркорнинг мазкур ташаббусигаяккабоғлик бошқа соҳадаги тадбиркорлар ҳам қўшилишмоқда.