Тадбиркорлик ривожи — юртимиз тараққиёти гарови (+видео)
Тадбиркорлик иқтисодиёт локомотивидир. Давлатимиз томонидан эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш, қулай шарт-шароит яратиш, рўйхатдан ўтказишдан тортиб, солиқ имтиёзи бериш, кредит ва ер ажратиш ҳамда бошқа масалалардаги имкониятлар бугун ўз натижасини бераётир.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда тадбиркорларнинг ҳуқуқий кафолатларига бағишланган муҳим нормалар белгилангани уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари бевосита таъминланиши учун имкон яратди.
Соҳадаги кенг имкониятлар натижасида мамлакатда тадбиркорлар сафи кенгайиб, халқаро доирага чиқмоқда. Илғор корхоналар чет элдан тўғридан-тўғри маблағ олиб кела бошлади. Моҳиятан қараганда, юрт иқтисодиёти тараққиёти бевосита инвестиция оқимига боғлиқлиги яққол аён бўлади. Ўзбекистонда бу борада ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий жиҳатдан кўламли ишлар қилинаётгани юртимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, инвестиция оқимини кўпайтиришга замин яратади.
Ҳар қандай соҳа ёки тармоқ унга киритиладиган сармоя туфайлигина ривожлана боради. Йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар эса мамлакатнинг янада тараққий этиши, халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш, янги иш ўринлари очиш, пировардида одамларнинг турмуш тарзини, ҳаётини янада яхшилашга хизмат қилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/p8s_Bf9qqco?si=QwSQTb9Q9oFtaTe6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА