ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи тобора жадаллашмоқда. Ишбилармонлик лаёқатига, салоҳиятига эга ҳар бир шахс бу йўналишда яратилаётган имконият ва имтиёзлардан муносиб фойдаланса, салмоқли натижаларга эришиши муқаррар. Буни жарқўрғонлик тадбиркор Жамшид Аҳмедов фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
[gallery-24201]
Ж. Аҳмедов ташкил этган “Парранда комплекс савдо” масъулияти чекланган жамиятида ҳозирги кунда 150 дан зиёд киши бандлиги таъминланган.
- Паррандачилик йўналишидаги лойиҳамизни 2019 йили бошлаганмиз, - дейди тадбиркор. - Фабрикамизда 370 мингга яқин парранда парвариш қилиняпти. Энг сўнгги технологиялар асосида йилига 100 миллион дона тухум ва 350 тонна парҳез гўшт маҳсулотларини ички бозорга етказиб беряпмиз. Келгусида ишлаб чиқаришни янада ошириб, фаолиятимизни кенгайтириш режаларимиз бор.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА