Тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилоятида тоғ-кон ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш фаолиятини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб, Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қолдирган.
Мазкур мурожаатлар юзасидан Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар натижасида асоссиз ҳисобланган 3,7 миллиард сўмга яқин қарздорлик “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг махсус электрон дастурида ҳисобдан чиқарилиши таъминланиб, тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА