Тадбиркорларнинг муаммоларини прокурорлар ўрганди
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 17 июль куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Ушбу жараёнда Самарқанд туманида инвестиция ва маҳаллийлаштириш дастурлари ижроси бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажармаган, ишлаб чиқариш ҳажмларини қисқартирган ҳамда чет давлатлардан импорт қилинган технологик ускуналари ишга туширилмаган 10 та муаммоли тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, фаолиятини тўхтатган корхона раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилинди.



Учрашув давомида 21 та муаммоли масала қайд этилиб, ҳар бир масала масъул ҳокимлик, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Бунинг натижасида импорт қилинган технологик ускуналар ўрнатилиши билан боғлиқ 4 та муаммо жойида ижобий ҳал этилиши таъминланди. Қолган муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъуллар ва аниқ муддат муддат белгиланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири