Тадбиркорлар ўз фаолияти билан нафақат ўзи, балки жамиятга фойда келтиради. Таъбир жоиз бўлса, улар жамиятни ҳаракатга келтирувчи катта куч.

Шунинг учун ҳам тадбиркор ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини коррупциявий тажовузлардан ҳимоя қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларига чек қўйиш ҳамда уларнинг ривожланишига таъсир кўрсатаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашилмоқда.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида кўрилган чоралар натижасида мансабдор шахслар томонидан тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг қўпол бузилиши билан боғлиқ 224 ҳуқуқбузарлик фош этилди.

Жумладан, 35 давлат ва бошқарув органи, 32 тижорат банки, 18 коммунал хизмат кўрсатиш корхонаси, 3 назорат органи ва 136 бошқа идоралар мансабдор шахсларининг тадбиркорлар манфаатларига қарши қаратилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олди олиниши таъминланди.

Ўтказилган учрашувлар ҳамда қабуллар давомида 1,3 мингдан ортиқ тадбиркорнинг муаммолари қонуний тартибда ҳал этилди.

Кўрсатилган амалий кўмак натижасида 34 ҳолатда тадбиркорлик субъектларига 33,6 миллиард сўм кредитлар ажратиб берилди.

Саккиз ҳолатда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига уланиш, 52 ҳолатда рухсатнома ва лицензиялар олиш ҳамда 1 минг 209 бошқа ҳолатларда амалий ёрдам кўрсатилди.

Норасмий равишда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ҳамда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган 345 нафар шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилиши орқали 375 янги иш ўрни ташкил этилишига эришилди.

Департамент ходимлари тадбиркорлар мурожаатлари асосида ҳам уларнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдамлашади.

Муаммога дуч келган тадбиркорлар Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони, @departament_antikorbot ёки www.new-department.uz расмий веб-сайти орқали мурожаат қилиши мумкин.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қўпол бузилиши билан боғлиқ 224 та ҳолат фош этилди