Барча соҳаларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қонун ҳужжатлари қабул қилиняпти, ислоҳотлар давом этяпти.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан «Солиқчи-кўмакчи» лойиҳаси доирасида 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорларга етказиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Чирчиқ шаҳрида ташкил этилган тадбирда Давлат солиқ қўмитаси, департамент ва бошқарма бошлиқлари, вилоят давлат солиқ бошқармаси масъуллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти ва 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилаётган янгиликлар ҳақида сўз борди.

Мамлакатимизда коронавируснинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ушбу тартиблар мувофиқлаштириляпти.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 январдан товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 миллиард сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун солиқ даври ҳар чорак этиб белгиланди. Шунингдек, фойда солиғи тўловчилари жорий чоракда кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида чорак биринчи ойининг 10-кунигача маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, 2021 йилда ҳам айрим чораларни қўллаш давом этади. Унга кўра, Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ ҳисоботларини беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кечиктирилганлиги учун солиқ тўловчиларга жарима солинмайди.

Қайд этилишича, эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланади. Бунда, акциз солиғи ставкалари Президент қарори билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.  

Солиқ кодексида белгиланганки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига туристик зоналарда жойлашган алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини белгилаш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи берилди. Акциз солиғи ставкалари бўйича ўзгаришлар ҳам киритилди.

ҚҚС тўловчи корхоналар доирасини кенгайтириш ҳамда ҚҚС занжири узилишининг олдини олиш мақсадида тушум ҳажмидан қатъи назар, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари, бозор ва савдо комплекслари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланди.  

– Семинарда коронавирус пандемияси давридаги солиқ енгилликлари билан бирга, жорий йилда солиқ тизимидаги янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди, – дейди Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси мутахассиси Зулайҳо Мусурмонова. – Тадбиркорларни махсус солиқ режимлари бўйича солиққа тортиш, акциз солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи масалалари қизиқтириши маълум бўлди. Мутахассислар ижтимоий, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулк солиқлари юзасидан саволларга жавоб берди.

Семинарда акциз, фойда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад, ижтимоий, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ турлари бўйича Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга солиққа оид енгиллик ва янгиликлар тушунтирилди