Тадбиркорлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдирмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Маълумки, жорий йилнинг август ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилади.
Тадбирга тайёргарлик доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан турли йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан белгиланган режа-графикка асосан, очиқ мулоқот ўтказилиши йўлга қўйилди. Мулоқотлар чоғида Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам бевосита ҳамда онлайн тарзда иштирок этиб, ўзларининг соҳага доир тизимли муаммолари, таклиф ва ташаббусларини билдирмоқда.
[gallery-18142]
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида тадбиркорлар мурожаатини ўрганиш юзасидан штаб ташкил этилган. Шунингдек, фаолияти йўлга қўйилган телеграм гуруҳида тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари қабул қилиниб, уларга тегишлича кўмак кўрсатилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА