Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: таклиф ва муаммолар ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро туманида тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда "Агробанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Фарҳод Насриев, туман ҳокими Анвар Очилов, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.
[gallery-31361]
Мулоқот давомида фаолиятни кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиявий имкониятлардан самарали фойдаланиш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Тадбиркорларнинг аксарият мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар эса назоратга олиниб, уларни бартараф этиш юзасидан масъул шахсларга аниқ топшириқлар берилди.
Туманда бундай очиқ мулоқотларнинг мунтазам ташкил этилиши тадбиркорлик муаммоларига тезкор ечим топиш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадини оширишга хизмат қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА