Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги”нинг иккинчи қисми иқтисодий мавзуларга асосланган панель сессиялари форматида давом этди.

“Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш” масаласига бағишланган йиғилишда соҳани рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатда бозор тамойилини жорий этиш ҳамда замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мутахассислар томонидан намойиш қилинган тақдимотлар қишлоқ хўжалигида кластерлар, фермер ва деҳқон хўжалиги муносабатини мустаҳкамлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш орқали чет эл бозорларига экспортга йўналтириш, дон маҳсулотлари – буғдой, арпа, тариқ ҳамда дуккакли маҳсулотларни илмий асосланган ёндашув билан етиштиришни янада кенгайтириш масалаларини қамраб олди.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини жадаллаштириш ҳамда ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқларини, хусусан, қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш тўғрисида фикр алмашилди.

“Солиқ тизими, божхона, тариф ва нотариф масалалар ҳамда мамлакатнинг халқаро тузилмаларга интеграциялашуви” секция йиғилишида солиқ тўловчилар ўз мажбуриятини ихтиёрий бажариши учун мақбул шарт-шароит яратиш, божхона фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ташқи савдо операциялари зарурати кўриб чиқилди.

Иштирокчиларнинг қайд этишича, “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган вазифани сўзсиз бажариш лозим.

Давра суҳбатида тариф ва нотариф сиёсатини тартибга солиш, мамлакатнинг халқаро тузилмаларга интеграциялашуви, яъни Жаҳон савдо ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамда «ГСП+» тизими доирасидаги имтиёзларни республикамизда самарали қўллаш тартиби муҳокама қилинди.

Учинчи секция: “Давлат харидлари, биржа масалалари ҳамда тадбиркорлик соҳасида рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш”.

Самарали мулоқот чоғида давлат харидлари очиқлик ва шаффофлик принципи асосида амалга оширилиши, соҳада тадбиркорларга яратилган имкониятлар мазмуни айтиб ўтилди.

Давлат харидлари ва биржа масалаларида монополияни олдини олиш орқали соғлом рақобат яратиш, тадбиркорлик соҳасида рақамлаштириш жараёни тўғрисида маърузалар тингланди.

Йиғилиш сўнггида B2B, B2G ва B2C форматида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Шу тариқа ҳафталикнинг биринчи куни якунига етди. Эртага, 18 август куни “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги” доирасида яна қатор йиғилишлар ўтказилади.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги” панель сессиялар форматида ўтди