Тадбиркор – иш ўрни яратувчиси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган тумани Оромгоҳ маҳалласида “Zeytun” савдо маркази фойдаланишга топширилди. Бу ерда кундалик истеъмол учун зарур бўлган 5 минг турдан зиёд маҳсулотлар харидорларга таклиф этилмоқда.
[gallery-25146]
Шаҳар кўркига кўрк бағишлаган замонавий иншоотни қуриш учун уч миллиард сўм маблағ сарфланган. Аҳамиятлиси, тадбиркор Осимхон Жўраев саъй-ҳаракати билан барпо этилган марказда 60 та доимий иш ўрни яратилди.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(фото)