Тадбир аҳамиятли, тилга эътибор эса... (видео)
Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида “Тозалик сендан бошланади” шиори остида тадбир ўтказилди.
Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида “Тозалик сендан бошланади” шиори остида тадбир ўтказилди.
“Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни модернизация қилишни бошқариш” лойиҳасини Франция тараққиёт агентлиги иштирокида амалга ошириш гуруҳи ҳамда “Мароқанд обод” ДУК корхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда мазкур лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Хориждан келтирилган замонавий чиқинди ташиш техникалари ҳам намойиш этилди.

Тақдимот ва кўргазмаларда Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Франция тараққиёт агентлиги вакиллари ҳам иштирок этиб, лойиҳа ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Эътиборлиси, франциялик меҳмон ўз сўзини ўзбек тилида ўқиди. Лекин тадбир ташкилотчилари асосий саҳнадаги ёзувни давлат тилида эмас, бошқа тилда ёзишибди. Ана, тилга эътибор!