Табиий газ туганмас бойлик эмас
Республикамизнинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари доимий ўтказилиб келинади.
Жумладан, Бухоро вилояти Жондор туманида жойлашган тиббиёт бирлашмасида табиий газдан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди. Натижада бинодаги газ жиҳозларининг сарфи электрон газ ҳисоблаш ускунасининг максимал қувватидан ошиқча экани аниқланган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 1 миллиард 113 миллион 654 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.