Муносабат

Сир эмас, инсоният олдида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, биохилма-хилликни асраш ва экологик муаммоларни ҳал этиш каби муҳим вазифалар турибди. Глобал иқлим ўзгариши шароитида умуминсоний манфаатлар учун экологик барқарорликни таъминлаш ҳаётий заруратга айланмоқда.   

Табиий мувозанатни сақлаш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. Ушбу ташаббуслар халқаро миқёсда қўллаб-қувватланиб, Ўзбекистоннинг нуфузини янада мустаҳкамламоқда. Жумладан, Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида жаҳон ҳамжамиятини Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатишга чақирди. 2020 йилда БМТ Бош Ассамблеяси Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологиялар минтақаси деб эълон қилиш бўйича резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Бу ҳужжат орқали минтақада экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли турмуш шароитини ошириш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, инвестициялар жалб қилишга замин яратилди.   

Дарҳақиқат, Президент ташаббуси билан ташкил этилган БМТнинг Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди оғир экологик шароитда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган. Шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида икки миллион гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари яратилди ва бу ишлар янада кенгайтирилмоқда.   

2023 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлган CОP28 саммити ва 2024 йили Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган  иқлим ўзгариши бўйича конференцияда Президентимиз иқлим ўзгаришини юмшатишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.   

2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили”, деб эълон қилиниши эса юртимизда экологик муаммоларни ҳал этиш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар аҳамиятини янада оширмоқда.   

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиш, яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, аҳоли саломатлигини яхшилаш каби чора-тадбирлар белгиланган. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва сув ресурсларини тежашга қаратилган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш тадбирлари йўлга қўйилади.   

Аслида бу каби ислоҳотларнинг барчаси, аввало, аҳоли онгида она-табиатга эҳтиром билан ёндашиш ва келгуси авлодларга уни қадрлаш сабоғини етказиш билан баробар десак, муболаға бўлмайди. Бунинг учун биз фаойдаланаётган табиат неъматларининг инсоният ҳаётидаги ўрнини англаб етиш ва шу неъматларсиз қолинганда одамзот бошига тушадиган қийинчиликларни тасаввур этишнинг ўзи кифоя.   

Кўп ҳолларда бир томчи сувнинг эстетик завқини туйишга уринган инсон уни эъзозлаш ҳақида нималар қилиш кераклигини унутиб қўяди. Турли дам олиш масканлари, қир-адирлардаги мусаффо ҳавони қумсаймизу аслида уни ўз ҳовлимиз, маҳалламизда ҳам шакллантириш учун дарахтлар экишимиз мумкинлигига эътибор қилмаймиз.   

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг экологик мақсадлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юртимизда барқарор тараққиёт ва экологик осойишталикни таъминлашига шубҳа йўқ. Айни мақсадларга ҳамоҳанглик эса ҳар биримизнинг фуқаролик вазифамиз саналади.   

Атроф-муҳит ободлигини сақлаш, табиатни муҳофаза этишда халқимиз, айниқса, ёшларнинг масъулиятини ошириш жуда муҳимдир. Бунинг ҳуқуқий асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституциясининг 49-моддасида ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга, давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади деб белгилаб қўйилган.   

Шу ўринда, дунёда рўй бераётган озиқ-овқат инқирозининг асл келиб чиқишига ҳам айнан экологик вазиятлар сабаб бўлаётганини ҳам унутмаслик лозим. Бугунги кунда дунёнинг деярли барча давлатлари учун бу муаммо энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Маълумот ўрнида эслатадиган бўлсак, 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси ва уни бартараф этиш шароитида айни масала кун тартибига чиққан эди.     

БМТ маълумотларига кўра, ер юзи аҳолиси сони “геометрик прогрессия” бўйича ортиб бормоқда, афсуски, уларнинг эҳтиёжи “арифметик прогрессия” бўйича қондирилмоқда. 2022 йилда жаҳон аҳолисининг 815 миллион нафари очлик билан курашган бўлса, 2050 йилга бориб бу рақам 2 миллиард кишига етиши тахмин қилинган.   

Шу каби долзарб таҳлиллар илгари сурилган даврда юртимизда табиат билан ошно бўлиб яшаш инсоният учун энг тўғри танлов экани юзасидан амалга оширилаётган ишлар, ўйлаймизки, самарасиз қолмайди.   

Зиёдулло ХИДИРОВ, юридик фанлари номзоди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиатни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлаш барчамизнинг устувор вазифамиз