Табиатга ғамхўрлик намунаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Табиат учун ғамхўрмиз!” шиори остида “Плоггинг” акцияси ташкил этилди.
Экологик маданият ёшликдан шакллансагина, вақти келиб, бу борада муаммолар устида бош қотириб ўтирилмайди. Озон қатламининг емирилиши, Орол денгизининг қуриб, туз тўфонлари кўтарилиши, катта-катта ер майдонларининг шўрланиб кетишида инсон омилининг таъсири ҳам катта. Экологик муаммолар дуч келган жойга истеъмолимиздан чиққан чиқиндини улоқтиришимиздан бошланади, аслида. Кичик эътиборсизлик, катта муаммоларга дебоча бўлади.
[gallery-11338]
Халқ орасида экологик маданиятни шакллантирсаккина, келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олган бўламиз. Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Экологик партияси, олий таълим муассасаларидаги волонтёрлар марказлари ҳамда “Эколог” жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган акция ҳам ушбу мақсадга хизмат қилди.
Бир гуруҳ кўнгилли ёшлар акция доирасида ташкил этилган марафонда ҳудуддаги чиқиндиларни йиғиб, атроф-муҳит тозалигига ўз ҳиссасини қўшди.
Марафонда фаол иштирок этган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА