Тўртинчи сектор раҳбарлари ташаббуси
Бугунги карантин шароитида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятидаги тўртинчи секторлар раҳбарлари ҳам савобли ишларга бош-қош бўлмоқда.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоят, туман ва шаҳарлардаги солиқ идоралари раҳбарлари – тўртинчи секторлар бошлиқлари ҳам айни пайтда ўз ҳудудидаги аҳоли турмуш тарзи, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.
Жумладан, Булунғур туманидаги тўртинчи сектор раҳбари Шерзод Эшмуродов ташаббуси билан ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шуҳрат Шарипов ҳам ўз сектори ҳудудида истиқомат қилувчи 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳомийлар ёрдамида бир қопдан ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
Оқдарёдаги тўртинчи сектор раҳбари Жавлон Ёдгоров ҳудуддаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 24 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.Уларга озиқ овқат маҳсулотлари билан бирга 400 дона ҳимоя ниқоблари ва антисептик воситалар тарқатди.