Светлана Саидова Осиё ўйинларида учинчи бўлди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг таэквондо WT беллашувларида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Ҳусусан, таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Саидова +67 килограмм вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Осиё ўйинларининг ўн учинчи куни якунига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 20 та олтин, 23 та кумуш ва 23 та бронза — жами 66 та медаль мавжуд. Умумжамоа медаллар жадвалида мамлакатимиз вакиллари тўртинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА