Қурилиш мамлакат иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири. Халқимиз ҳаётининг янада обод ва фаровон бўлишида қурувчи-ю усталарнинг меҳнати беқиёс.

Учқудуқлик кончи ва металлургларга хизмат қилаётган чиройли биноларнинг қурилиши, таъмирланишида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли қурилиш таъмирлаш участкаси сувоқчи устаси Клара Адашованинг ҳам ҳиссаси катта.

Учқудуқнинг изғиринли кишида ёки жазирама иссиғида шундай ишда ишлашнинг ўзи матонат. Аммо Клара опа йилнинг тўрт фаслида ҳам қурилиш ишларида гоҳ кўчада, гоҳ ичкарида сувоқ ишларини бажаради. Ўндан ортиқ қурувчи бўламан, деган ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатади. 

– Эсимни таниганимдан буён қурилишнинг нонини ейман, – дейди Клара Адашова. – Биз ана шу ишнинг ортидан катта бўлганмиз. Отамни Қорақалпоғистонда Саъдулла уста дейишади. Дурадгорлик борми, сувоқ иши борми, ғишт қуйишдан теришгача ҳамма ишни қилиб кетаверардилар. Отамнинг қўллари доим қадоқ бўларди. Кечалари сутнинг юзида ивиган қаймоғини қўлларининг қадоғига суртардик. Отам ана яхши бўлди, деб иш қуролларини олиб ишга кетарди. Ўзимизга яқинроқ жойдан иш олса, биз, болалар ҳам унга ёрдамга борардик. Ғишт ташиш, сув ташиш ишларига ёрдам қилардик. Ўшанда ҳам чаққони мен бўлсам керак, онамга Кларадан зўр уста чиқади-ю, лекин қиз болада, деб қўярканлар. Энди ўйласам ота-она рўзғори, фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр тураркан. Отам бизни ўғил-қиз, деб ажратмай танлаган соҳамизда ўқиш учун имкон яратиб берди. 

Клара опа Москвада савдо техникумида ўқиди. Қиз бола палахмон тоши деганларидек, курсдоши билан турмуш қуриб, Наманганнинг Чортоғига келин бўлди. Асли Қорақалпоғистонинг Тўрткўл туманида туғилган Клара Адашованинг 2 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан кейинги 20 йиллик умри Учқудуқ билан чамбарчас боғлиқ.

– Катта оилага келин бўлганим учун алоҳида иморат қилиб чиқишимиз керак бўлди, – дейди Клара опа. – Турмуш ўртоғим билан ғишт қуйиб, сувоқ қилиб, уй солдик. Ўшанда отамнинг совуқда қўллари ёрилганда қанчалик оғриганини ҳис этганман. Шимолий кон бошқармасига ишга кириш учун мурожаат қилганимда сувоқчилик учун бўш иш ўрни борлигини айтишган. Турмуш ўртоғим дастлаб лой-сувоққа ботиб ишлашимни унчалик ёқтирмади. Лекин ҳар сафар ишимдан кўнглим тўлиб, уйга қайтганимни кўриб рози бўлди. Дастлаб устозларимдан иш ўргандим. Мана 12 йилдирки ўзим Шимолий кон бошқармасига қарашли қурилиш таъмирлаш участкасида сувоқчиликда янги ишга келаётган ёшларга касб сирларини ўргатяпман. Ўзим ҳам бошида сувоқчилик аёлларнинг иши эмас, деб ўйлардим. Аммо ҳозир ўйласам сувоқчилик ҳам бир гўзаллик яратиш санъати экан. Нечта корхона, ташкилотларнинг кўримсизгина хоналари бизнинг ишимиздан кейин шинам, ёруғ бўлади, бинолар чиройли тусга киради. 

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли қурилиш таъмирлаш участкасига корхонадаги хизмат бинолари ва ижтимоий объектларни тиклаш ва таъмирлаш ишлари юклатилган. 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Марказий моддий-техника базаси ҳудудида 5 дона айвон қурилиши, Кон жиҳозлари таъмирлаш цехида таъмирлаш ишлари, “Довғизтов” кони 4-сонли Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини кўчириш ишлари, Автомобиль транспорти бошқармаси объектлари, 99818-сонли ҳарбий қисмнинг қурилиш ишлари айнан мазкур участка қурувчилари томонидан бажарилди. 

Шунингдек, бошқарманинг маъмурий биноларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, Техник кутубхона, Кадрлар тайёрлаш бўлими, Диспетчерлик хизмати хоналари замонавий кўринишга эга бўлди. “Шарқий” конидаги портлатиш моддалари омбори, Темир йўл цехи Марказий станцияси, Марказий архив хоналари, Ахборот хизмати биноси, “Довғизтов” кони 5-сонли ётоқхонаси жорий таъмирланиб, ишчи-ходимларга қулай ва шинам шарт-шароитлар яратиб берилди. “Довғизтов” конининг Кир ювиш цехи фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда 1-сонли Автокорхонанинг Фойдаланиш участкаси янги биносининг қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ишларда эса Клара опа сингари ўнлаб, юзлаб ишчиларнинг ҳиссаси бор.

Қурилишда йил давомида иш тўхтамайди. Совуқдан қўллар тилим-тилим ёриладиган пайтлар ҳам бўлади. Лекин қарангки, отасига ўхшаб унга ҳам энди оғриқлар билинмайди. Чунки эл, халқ дуоси унга куч беради.

Абдували Бўриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувоқчилик ҳам гўзаллик яратиш санъати