“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ахборот хизмати Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Тўпаланг” дарёсида барпо этилган гидроэлектр станцияларига маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун икки кунлик пресс-тур ташкил этди.

Иштирокчиларга дастлаб “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Тўпаланг ГЭСлар каскади филиали директори Асрор Улуғов, “Тўпаланг” сув омбори бошлиғи Саидваққос Ҳамроев йирик сув омбор ва гидроэлектр станциялари қурилиши тарихи ва кейинги йилларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича маьлумот берди. Журналистлар “Тўпаланг” сув омбори тўғонига чиқиб, йирик сув омборни кўздан кечирди. Вазиятлар маркази ва сув омбор қошида 2006 йил ишга туширилган илк гидротехник иншоот – “Тўпаланг” гидроэлектр станцияси билан яқиндан танишди.

[gallery-24277]

Сурхондарё вилоятидаги асосий гидроэнергетик салоҳият “Тўпаланг” дарёси ҳисобига тўғри келади. Дарё сувидан унумли фойдаланиш учун 1983 йил “Тўпаланг” сув омбори бунёд этилган.

Сув омбор Сариосиё тоғларидан оқиб тушган оби-ҳаётни бир жойга тўплайди. Ўзига хос табиати ва баланд тоғлар қуршовидаги йирик гидроиншоот аҳоли учун энг зарур манба ҳисобланади. Денов, Шўрчи, Қумқўрғон туманларидаги экинзорлар мазкур сув омбори орқали суғорилса, унинг қуйи қисмидаги ГЭСлар қуввати вилоятнинг жанубий ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди. 

Сув омбор 500 миллион м3 сиғимдаги сувни тўплаш қувватига эга. Тўғоннинг узунлиги 187 метрни ташкил этади.

2017 йил ташкил этилган “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти мамлакатимизда мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланган ҳолда янги ГЭСлар қуриш ва эски ГЭСларни модернизация қилиш юзасидан кенг кўламли иш бошлади. Бу жараёнда Сурхондарё вилоятида олиб борилган қидирув-лойиҳа ишлари доирасида қатор янги ГЭСлар қурилиши амалга оширилди. 

Пресс-тур қатнашчилари эртага “Тўпаланг” дарёси бўйларида барпо этилган гидроэлектр станциялари фаолияти билан яқиндан танишади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув – обод ҳаёт, чароғон турмуш манбаи