Мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Сайловни кузатиш учун келган халқаро кузатувчилар ушбу муҳим сиёсий жараён ҳақида ўз фикрларини билдирмоқда.

– Ўзбекистон Президенти сайловига халқаро кузатувчи сифатида таклиф этилганман, – дейди Ҳиндистон сайлов комиссияси раиси Сушил Чандра. – Юртингизда Президент сайловига пухта тайёргарлик кўрилган. Марказий сайлов комиссиясида бўлганимизда, бу ҳақда маълумот беришди.

Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар билан танишдик. Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловларни шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш учун зарур асослар яратилган. Сайловда молиявий шаффофликни таъминлаш, барча номзодларга тенг имконият бериш бўйича қилинган ишлар ҳам эътиборга молик. Сайлов ташвиқоти, курашларни тенг шароитларда олиб боришда бу жуда муҳим.

Кузатув жараёнида пандемия даврида сайловни хавфсиз ўтказиш учун зарур чоралар кўрилганига ҳам амин бўлдик. Биз Ўзбекистон Президенти сайлови муваффақиятли ўтишини тилаб қоламиз.

ЎзА мухбири

Гулноза Бобоева

ёзиб олди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сушил Чандра: Юртингизда Президент сайловига пухта тайёргарлик кўрилган