Сурхондарёлик журналистлар кенгашди
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлимининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда уюшма вилоят бўлимининг 2021-2025 йиллардаги фаолияти ҳақида бўлим раҳбари вазифасини бажарувчи Чори Жумақуловнинг ҳисоботи тингланди.
Қайд этилдики, вилоятда 34 босма нашр, учта телевидение, битта радио, 4 та интернет нашри фаолият юритмоқда. Ҳисобот даврида уюшма вилоят бўлими ва қатор нашрлар грант лойиҳаларини қўлга киритди. Уюшма томонидан юбилей кечалари ўтказишга кўмаклашилди. Кекса журналистлар ҳолидан хабар олинди. Журналистларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Кўрик танловлар ўтказилди. "Ёш журналистлар" тўгараги фаолият юритмоқда.
Уюшма вилоят бўлими тафтиш комиссияси раиси, меҳнат фахрийси Норқувват Тўраевнинг ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботи тингланди.
Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар ўтган йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида атрофлича фикр юритди. Уюшма вилоят бўлимининг келгусида бажарадиган муҳим вазифалари юзасидан таклифлар билдирилди.
[gallery-28808]
Бўлим бошқарувининг янги таркиби, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг навбатдаги Конференциясига делегатлар сайланди. Уюшма вилоят бўлимининг 2026-2030 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Уюшмага янги қабул қилинган аъзоларга гувоҳномалар топширилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат),
ЎзА мухбирлари