Сурхондарёлик абитуриентлар учун ҳам тест синовлари бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида ҳам 2026/2027 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари бошланди. Ушбу муҳим жараён белгиланган тартиб ва талаблар асосида ўтказилмоқда.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими маълумотларига кўра, жорий йилги қабулда жами 48 минг 185 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди.
– Тест синовлари вилоят бўйича 8 та бино, жумладан, Термиз шаҳрида 4 та ва Денов туманида 4 та манзилда бўлиб ўтмоқда, - дейди агентликнинг Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Ёқубжон Каримов. – Термиз шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими биноси, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ва Термиз шаҳар спорт мактаби биноларида ўтказилмоқда. Барча ташкилий ишлар белгиланган меъёр асосида амалга оширилди. Абитуриентлар учун қулай, хавфсиз ва шаффоф муҳит яратилди.
Тест жараёнлари вилоятда 23 июлгача ҳар куни икки сменада – соат 08:00 дан 11:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ўтказилиши белгиланган.
[gallery-30390]
Термиз шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими биносида ҳар бир сменада 1 минг 140 нафар, бир кунда эса 2 минг 280 нафар абитуриент синовда иштирок этаяпти.
Имтиҳонларнинг адолатли ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида тест ўтказилаётган бинолар видеокузатув тизимлари билан тўлиқ жиҳозланган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА