Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси матбуот марказида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.

Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган брифингда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси С. Саттаров округ ҳудудидаги сайлов участкаларида Президент сайлови якунланганини эьлон қилди.

-Бугун эрталаб соат 8.00 да вилоятдаги 860 та сайлов участкасида сайловчиларнинг овоз бериши байрамона рухда бошланиб, кечки соат 20.00 да сиёсий кампания якунланди,-деди С.Саттаров- Округ сайлов комиссиясига жойлардан сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ биронта мурожаат келиб тушмади. Бу жамият ҳаётидаги муҳим воқеанинг Сайлов кодексига мувофиқ умумэьтироф этилган демократик тамойиллар асосида ўтганидан далолатдир.

Сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини белгиланган тартибда мандат берилган сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, хорижлик кузатувчилар, аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари ходимлари кузатиб борди.

Округ бўйича 15 та, ҳар бир туман, шаҳардан биттадан сайлов участкасидаги жараёнлар онлайн видео-трансляция қилинди. Айни пайтда барча сайлов участкаларида овозларни санаш бошланди.

Сайловчиларнинг электрон рўйхати асосидаги охирги маълумотларга кўра, округ бўйича умумий сайловчилар 1 миллион 467 минг 12 нафарни ташкил этиб, сайловда овоз берган фуқаролар сони ҳақидаги маьлумотларни кейинги брифингда маьлум қиламиз.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда сайлов якунланди. Сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ биронта мурожаат келиб тушмади