Сурхондарёда Испания эчкиси парваришланади
Қизириқ туманидаги Такия маҳалласида эчкичиликни ривожлантиришга йўналтирилган янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда ҳудудда эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси бунёд этилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани чорвачиликни кенг йўлга қўйиш учун ҳам қулай муҳитга эга. Ҳудудда тўйимли озуқа етиштириш ва чорва молларини боқиш учун барча шароит мавжуд. Янги комплекс ишга тушгач, бу ерда хорижнинг Мурсиана эчкисини парваришлаш мўлжалланмоқда.

Янги лойиҳа ташаббускорлари вилоятда сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун бу ерда 10 минг бош зотдор эчки боқишни йўлга қўяди. Йилига ўртача 4 миллион долларлик тўйимли сут маҳсулоти хорижга экспорт қилиниб, бюджетга 6,5 миллиард сўмлик тушум туширилади.


Лойиҳа тўлиқ ишга туширгач, 100 кишининг доимий бандлиги таъминланади.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири