Сурхондарё мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятидаги 978 та мактабда “Юксак маърифатли авлод – Учинчи Ренессанс пойдевори!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Битирувчилар учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлган ушбу тантанали тадбирларда давлат мадҳияси янграб, Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўлланган самимий табрик ўқиб эшиттирилди.
Тадбирлар давомида таълимда юқори натижаларга эришган, иқтидорли ҳамда жамоат ишларида фаоллик кўрсатган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-29621]
Маълумот ўрнида қайд этиш керак, жорий ўқув йилида вилоятдаги 978 та умумтаълим мактаби, 17 та ихтисослаштирилган мактаб, 1 та Президент мактаби ва 12 та нодавлат мактабнинг 37 минг 788 нафар 11-синф ўқувчиси қадрдон маскани билан хайрлашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА