Сурхонда Наврўз тантаналари (+видео)
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” ҳудудида вилоятнинг асосий Наврўз байрами тантаналари бўлиб ўтди.
Термиз шаҳри ва туманлар учун ажратилган қўрғонларда фольклор жамоаларнинг чиқишлари, этноспорт ўйинлари, баҳорнинг тансиқ таомлари, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, турли маданий-маърифий тадбирлар доирасида таниқли санъаткорлар, бахшилар, аскиячи ва қизиқчилар, дорбозлар ва ёш ижрочиларнинг чиқишлари намойиш этилди.
[gallery-16524]
Байрам тадбирига қардош қўшни Тожикистон давлатидан меҳмонлар ташриф буюрди.
“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида нишонланган умумхалқ сайлида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ўз табрик сўзи аввалида воҳа аҳли ҳамда меҳмонларни гўзал ва ардоқли байрам билан қутлаб, Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келишини тилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cbsu4fqRWTg" title="Surxonda Navroʻz tantanalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА