Жорий йилнинг 15-17 май кунлари Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳрида Guangzhou International Travel Fair “GITF” халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти делегацияси ҳам фаол иштирок этиб, жанубдаги воҳанинг бой туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилди.

Бу ҳақда ЎзАга вилоят делегацияси раҳбари Акрамжон Ҳалиловнинг хабар беришича, воҳа учун ажратилган павильонда Сурхондарёнинг тарихий ва маданий ёдгорликлари, миллий анъаналари, урф-одат ва гастрономик туризм имкониятлари кенг намойиш этилди. Қизиқарли ва жозибадор тақдимотлар ўтказилди.

– Кўргазма ва тақдимотларимиз тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди, – дейди Акрамжон Ҳалилов. – Хорижлик қатнашчилар олис ўтмишдан сўзлайдиган тарихий обидалар ва буддизм ёдгорликларига жуда қизиқди. Миллий таом ва либосларимиз ҳам барчага манзур бўлди. Айниқса, миллий кийим ва Сурхон дўппиларининг бежирим, нафис гулларига ўзгача ҳавас уйғонганидан фахр ҳиссини туйдик.  

Кўргазма доирасида вилоят делегацияси жаҳоннинг энг нуфузли халқаро туризм компаниялари билан икки томонлама музокара ўтказиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш учун муҳим келишув ва шартномалар имзолади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхон дўппилари дунё кезади