Гўзал Зомин ҳар бир ижодкорга чексиз илҳом, завқ, хуш кайфият бағишлайди. Жиззах вилоятида бўлиб ўтаётган Республика ёшижодкорларнинг Зомин семинари доирасида таниқли фотограф, моҳир ижодкор Аҳмад Тўра ижодига бағишланган "Зомин илҳомлари" фотокўргазмаси ташкил этилди.

Аҳмад Тўра мамлакатимиздаги энг кўзга кўринган фотомусаввирлардан саналади. Янги Ўзбекистонимизда Президентимиз томонидан миллий адабиётимизга кўрсатилаётган улкан эътибор ва рағбат, адабий жараёнлар, ижодкорларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга оид ибратли ишлар Аҳмад Тўранинг зийрак нигоҳи орқали бетакрор ва мангу тасвирларга айланган.  

[gallery-24204]

"Зомин илҳомлари" деб номланган фотокўргазмада Аҳмаджон Эргашевнинг ўттиздан ортиқ бетакрор фотосуратлари намойиш этилмоқда. Бу суратларда ёшликка хос ғайрат ва шижоат, ижод завқи, устоз ижодкорлар билан учрашувлар, адабий давра суҳбатлари ва анжуманлар, унутилмас ва дилбар ижодий лаҳзалар акс эттирилган. Шу билан бирга, Зоминнинг мафтункор табиати, зумрад арчазорлари, биллур чашмалари, кўм-кўк майсазорлари акс эттирилган фотосуратлар кўргазмага ўзгача жозиба бағишлайди.  

Айтиш керакки, Аҳмад Тўра мамлакатимиздаги етакчи нашрлар, босма оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилган. Нашриёт, матбаачилик фаолияти, оммавий ахборот воситалари фаолияти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунги кунда Аҳмад Тўра Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизматида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Уюшманинг ҳар бир лойиҳаси, тақдимотлар, анжуманлар, халқаро форумлари, адабиёт байрамларини тасвирга муҳрлашда жонбозлик кўрсатиб келаяпти.  

Аҳмад Тўра юртимизда ўтказилган бир қатор ижодий танловлар, жумладан, “Энг улуғ, энг азиз” танловида ғолибликни қўлга киритган.  

Назокат Усмонова,  

Жамшид Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суратларга муҳрланган “Зомин илҳомлари”