Супурги етиштириш машаққатли ва сердаромад (+видео)
Сирдарё вилояти Сардоба тумани "Зомин", "Равот" ва "Бўстон" маҳаллаларида аҳолининг асосий қисми супурги етиштириш билан шуғулланади. Деярли барча хонадон шу ҳунари ортидан даромад кўради.


Буғдойдан бўшаган ерларга супурги уруғи сочилади. Уч-тўрт ойда ҳосил йиғиштирилиб олинади ва тайёр ҳолатга келтириш учун ишлов берилади. Бу ҳунарнинг ҳам ўзига хос машаққатлари бор. Аммо даромади яхши. Сабаби супургидан уруғ ва чорва озуқаси ҳам олинади. Бир гектар ердан 2,5 мингдан 3 минг донагача супургига етадиган ҳосил олинади.

Айни кунда бир дона супурги 14-15 минг сўмдан улгуржи нархда сотилмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/PHmZTGwRIY4" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>ЎзА