Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги 26-тури якунланди. Тур якунларига кўра, мусобақа ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Бу йилги чемпионат ўзининг кутилмаган натижалари билан сўнгги турга қадар мухлислар эътиборида бўлди. Жумладан, «Металлург» кутилмаганда чемпион «Насаф» майдонида 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб, 13-ўринга кўтарилди. «Нефтчи» билан ўз майдонида ўйнаган «Локомотив» эса 2:3 ҳисобида енгилиб, Про-лигага тушиб кетди.

ОКМК эса ўз майдонида «Қизилқум»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида биринчи марта кумуш медални қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” сўнгги турда “Андижон” билан 3:3 ҳисобида дурангга имзо чекиб, бронза медалига сазовор бўлди. Бироқ, “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” ҳам “Навбаҳор” каби 43 очко жамғарган бўлса-да, голлар нисбатига кўра 4-5 ўриндан жой олди.

Шунингдек, “Пахтакор” бу йилги мавсумни олтинчи поғонада якунлади. “Сурхон”, “Динамо”, “Андижон” ва “Бунёдкор” клублари кучли ўнликни якунлаб берган бўлса, “Қизилқум” ва “Олимпик” 11-12 ўриндан жой олди.

Энди ўтиш босқичида қолиш учун “Олимпик” клуби “Шўртан” билан, “Металлург” эса “Қўқон-1912” жамоаси билан рақобатлашади. Мазкур ўйинлар 4 декабрда бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиблари 9 декабрь куни Суперлига аъзосига айланиш учун ўзаро майдонга тушади.

Суперлиганинг бу йилги тўпурари «Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан бўлди. У мавсум давомида жами 13 та гол урди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлиганинг сўнгги тури ҳам кутилмаган натижага бой ўтди