Бугун, 27 март куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур учрашувлари старт олади ва ушбу беллашувлар 29 мартга қадар давом этади.

Учинчи турни “Хоразм” – “Бухоро” ва “Қўқон-1912” – “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашув бошлаб беради. Тошкент вилоятидаги “Дўстлик“ стадионида ташкил этиладиган “Хоразм” – “Бухоро” ўйини соат 16:45 да старт олса, “Қўқон-1912” ва “Шўртан” беллашувига Қўқон шаҳридаги “Марказий“ стадион мезбонлик қилади.

Маълумот учун, “Қўқон-1912” ҳамда “Шўртан“ жамоалари ўтган мавсум Про-лигада ўзаро тўртта учрашувда майдонга тушган эди. Умуман олганда, жамоалар миллий чемпионат баҳсларида 12 марта тўқнаш келган.

Ўзаро учрашувлардаги статистика “Қўқон-1912” фойдасига. Ўтган 12 та баҳснинг 6 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган бўлса, учта учрашувда ғузорликларнинг қўли баланд келган ва яна учта ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати эса 21/16 кўринишини олган.

Ушбу жамоалар жорий йилги футбол мавсумидан Суперлигада қатнашмоқда. Қўқонликлар дастлабки икки турда “Андижон” ва “Нефтчи”га қарши баҳсларда дуранг ўйнаб, кўпчиликда яхши таассурот қолдирди. “Шўртан” учун эса чемпионат омадсиз бошланди ва ғузорликлар ўтган икки турда “Хоразм” ва “Бунёдкор” томонидан мағлубиятга учради ва ҳаттоки, мусобақа давомида бирор маротаба гол ҳам ура олмади.

Шундай экан, бугунги тўнашувда “Қўқон-1912” жамоасининг ғалаба қозониш имкониятлари бироз юқорироқ баҳоланмоқда.

Дарвоқе, Суперлиганинг 3-туридан қуйидаги учрашувлар ўрин олган:

28 март:

16:45. “Қизилқум” – ОКМК

19:30. “Навбаҳор” – “Андижон”

20:00. “Бунёдкор” – “Сурхон”

29 март:

18:30. “Насаф” – “Нефтчи”

20:00. “Машъал” – “Сўғдиёна”

20:30. “Пахтакор” – “Динамо”

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлигада узоқ кутилган 3-тур учрашувлари бошланмоқда