Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-турини “Андижон” – “Қизилқум” ўртасидаги беллашув якунлаб берди.

Андижон шаҳридаги “Бобур арена” стадионида ўтказилган мазкур учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди. Бунинг натижсида “Қизилқум” 27 очко билан 9-ўринга жойлашган бўлса, “Андижон” очколари 26 тага етиб, кучли ўнликни якунлаб берди. 

Бу турда “Насаф” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди. Ушбу учрашувда Жиззах клуби 0:1 ҳисобида зафар қучди ва очколарини 40 тага етказиб олган ҳолда учинчи поғонага кўтарилди. “Насаф” эса 52 очко жамғариб, муддатидан аввал чемпион бўлганидан хабарингиз бор. Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ушбу ўйинни стадиондан 7 минг 685 мухлис кузатиб борди ва бу кўрсатгич мазкур турдаги энг кўп мухлис келган ўйин сифатида тарихда қолди. 

Турнинг марказий ўйини Намангандаги “Марказий“ стадионида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасида бўлиб ўтди. Баҳс 5:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Голларга бой ўтган ушбу ўйиндан сўнг "лочинлар" турнир жадвалида 39 очко жамғариб, тўртинчи поғонага чиқиб олган бўлса, "шерлар" 38 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. 

ОКМК клуби кутилмаганда “Олимпик” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижада ОКМК 41 очко билан иккинчи ўринда қолди. Пойтахт клуби эса 25 очко билан 11-ўринга жойлашди. “Сурхон” ва “Нефтчи” учрашувида ҳисоб очилмади. Шу тариқа “Нефтчи” 37, “Сурхон” 33 очко тўплаб, 6-7 ўринларни банд этди. 

Самарқандда ўтказилган “Динамо” – “Локомотив” учрашуви 1:2 ҳисобида якунланди. Учрашувдан сўнг Тошкент шаҳри жамоасининг очколари 21 тага етди. Бироқ, бу ғалаба жамоани 13-ўриндан кўтарилишига сабаб бўла олмади. “Динамо” эса 29 очко билан Суперлига жадвалининг 8-поғонасидан ўрин олди. “Металлург” бу турда “Бунёдкор” меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг, “Бунёдкор” 24 очко билан 12-ўринни мустаҳкамлади. “Металлург” эса чемпионатнинг сўнгги поғонасидан жой олган. 

Миллий чемпионатимизнинг 25-тури 21-24 ноябрь кунлари ўтказилади. Унда “Пахтакор” – ОКМК, “Қизилқум” – “Навбаҳор”, “Нефтчи” – “Насаф”, “Олимпик” – “Бунёдкор”, “Андижон” – “Динамо”, “Металлург” – “Сурхон”, “Сўғдиёна” – “Локомотив” клублари баҳсига гувоҳ бўламиз. 

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, “Пахтакор” жамоаси сардори Драган Черан 13 та гол билан тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Люпчо Дориев 11 та гол билан иккинчи, “Динамо” аъзоси Анваржон Ҳожимирзаев 10 та гол билан учинчи ўриндан жой олган. 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлигада кутилмаган натижаларга бой ўтган тур якунланди 