Суперлигада бугун 5-тур якунланади
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тур учрашувлари якунланади. Мазкур турнинг сўнгги кунги беллашувларида “Пахтакор” — ОКМК (17:00), “Нефтчи” — “Қизилқум” (18:00) ва “Сурхон” — “Бухоро” (19:15) ўртасидаги ўйинларга гувоҳ бўламиз.
"Пахтакор" ва ОКМК жамоалари ўйини ҳақида икки оғиз. Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 36 марта ўзаро тўқнаш келган.

Учрашувларнинг 23 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. ОКМК эса 8 марта зафар қучган. Пойтахт клуби ўйинлар мобайнида рақиб дарвозасига 61 та тўп киритиб, 29 гол ўтказиб юборган. Айни дамда “Пахтакор” ҳисобида 9, ОКМК клубида 4 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг кечаги баҳсларида Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" сафарда "Хоразм"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, “Навбаҳор” — “Машъал” учрашуви 2:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. "Насаф" эса 1:0 ҳисобида "Андижон"ни таслим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА