Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида “Андижон” клуби “Бобур арена” стадионида “Локомотив” жамоаси билан рақобатлашди.
Учрашувнинг биринчи бўлими голсиз якунланган бўлса-да, иккинчи бўлимнинг 46-дақиқасида Рустам Холназаров ҳисобни очди. 70-дақиқада "Андижон" вакили Фарҳод Соҳибжонов ҳисобни тенглаштирди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйиннинг 90+5-дақиқасида Иван Рогач мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, “Локомотив”нинг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, ушбу натижадан сўнг “Локомотив” ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди. “Андижон” 19 очко билан қолди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, учрашувни кузатиш учун “Бобур арена” стадионига 9762 томошабин ташриф буюрди.
Бугун, 16 сентябрь куни, Суперлиганинг 18-турида "Олимпик" - "Металлург", “ОКМК” - "Сурхон" жамоалари ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади. Мазкур ўйинлардан сўнг ушбу турга якун ясалади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА