Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати супер лигаси 9-тур учрашувлари Термизнинг “Сурхон” ва Жиззахнинг “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги баҳс билан ниҳоясига етди.

Ўтган 8-турда Тошкентда “Пахтакор” билан дуранг ўйнаб, мамлакатимизнинг амалдаги чемпионидан 1 очко тортиб олган “Сурхон” футболчилари жиззахликларга қарши баҳсни ҳам кўтаринки руҳда бошлади. Томонларнинг қарама-қарши ҳужумлари остидаги ўйиннинг 35-дақиқасида Иқбол Маликжоновнинг узатмасидан сўнг “Сурхон” ҳужумчиси Мурод Бобожонов “Сўғдиёна” посбони Милан Митрович қўриқлайдиган дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди –1:0.

Голдан сўнг Улуғбек Бақоев шогирдлари ўйинда кескин бурилиш ясади. Учрашувнинг 40-дақиқасида Хислат Халиловнинг зарбасидан сўнг “Сурхон” дарвозабони Шоҳрух Эшбўтаев ожиз қолди – 1:1.

Ўйиннинг биринчи бўлими охирларида учрашув ҳаками Шавкат Насибуллаев, “VAR”дагилар билан маслаҳатлашиб, “Сурхон” жарима майдонида ўйин қоидаси бузилганлигини аниқлади ва сурхондарёликлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Чемпионат тўпурари, “Сўғдиёна” футболчиси Шохруз Норхонов баҳснинг 45+4-дақиқасида пенальтидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:2.

Учрашувнинг 2-бўлимида майдонга тушган “Сўғдиёна” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов ўйиннинг 75- ва 90-дақиқаларида “Сурхон” дарвозасига 2 та гол киритиб, беллашув тақдирини ҳал қилди ва ўз номига дубль ёзиб қўйди.

Жиззахликларнинг 4-голидан аввал, яъни баҳснинг 86-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси томон белгиланган пеналтини “Сурхон” лигионери Мирослав Маркович аниқ бажара олмади.

Учрашувда омади чопмаган “Сурхон” жамоасига жиззахликлар таркибида 2-бўлимда майдонга тушган ҳимоячи Сардор Қулматовнинг 90+7-дақиқада “кўрсатган ёрдами” Сурхондарё футболчиларини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди. Сардор тўпни дарвозабонига етказаман деб, унинг устидан ошириб боши билан ўз жамоаси дарвозасига жойлаб қўйди ва автогол муаллифига айланди. “Сурхон” – “Сўғдиёна” якуний ҳисоб – 2:4.

Ушбу турда “Қўқон-1912”га қарши ўйин ўтказган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига бу гал ҳам омад кулиб боқмади.

2-дақиқадаёқ ўйинни бошқарган ҳакам Рустам Лутфуллин “Пахтакор” дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Аммо қўқонликлар сардори Мурод Холмуҳаммедовнинг берган зарбасини “Пахтакор” жамоаси посбони Элдорбек Суюнов ушлаб қолди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган “Пахтакор”нинг иқтидорли легионери Драган Черан 86-дақиқага келиб рақиблари дарвозасига гол киритди ва ҳисобда тошкентликларни олдинга олиб чиқди – 0:1. Аммо пойтахтликларнинг қувончи узоққа чўзилмади.

Қўшиб берилган 90+9-дақиқада “Пахтакор” дарвозаси томон ушбу ўйиннинг ўзида 2-марта пенальти белгилашга жазм қилди. “Қўқон-1912” футболчиси Иван Йосович 90+9-дақиқада пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди ва дуранг бўлишини таъминлади. “Қўқон-1912” – “Пахтакор” якуний натижа 1:1.

9-турнинг қолган учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди: АГМК (Олмалиқ) – “Бунёдкор” (Тошкент) – 0:0, “Олимпик” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) – 0:3, “Металлург” (Бекобод) – “Динамо” (Самарқанд) – 2:1, “Навбаҳор” (Наманган) – “Нефтчи” (Фарғона) – 0:0, “Насаф” (Қарши) – “Қизилқум” (Навоий) – 5:0.

9 ўйиндан 17 очко жамғарган “Сўғдиёна” турнир жадвалидаги карвонбошликни яна қайтариб олди.

Ўзбекистон чемпионати 10-тур баҳслари 22-24 май кунларига белгиланганган.

А.Қаюмов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Супер лига: “Сўғдиёна” карвонбошиликни қайтариб олди