Сунъий интеллекни бошқаринг, унга қарам бўлманг
“Котиб АИ” асосчиси Самандар Турсуналиев билан суҳбатда сунъий интеллектга тўғри савол бериш, унинг жавобларини текшириш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, сохта АИ дастурлари ва овоз ҳамда видеони клонлаштириш орқали амалга оширилаётган фирибгарликлардан огоҳ бўлиш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Сунъий интеллект кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. У маълумот излаш, таълим олиш, иш жараёнларини енгиллаштириш ва турли масалаларга ечим топишда катта имкониятлар яратмоқда. Бироқ ундан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва танқидий фикрлаш муҳим.
Мутахассис сунъий интеллект инсоннинг ўрнини босувчи эмас, балки ундан оқилона фойдаланилгандагина катта натижа берадиган восита эканини таъкидлади.
Нозимбек Мардонов, Ойбек Давронов, Искандар Исматов, ЎзА