Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш, шу жумладан, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилиб, унинг фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг суд ҳокимияти мустақиллиги принципига риоя этилишини таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамиятидаги ролини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби ўзгартирилиб, Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланиши, Кенгашнинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда амалга ошириши, Кенгашнинг қолган етти нафар аъзоси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши, Кенгашнинг судьялар орасидан тасдиқланган ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи ўн бир нафар аъзоси Кенгаш томонидан унинг раиси тақдимига биноан Кенгашнинг шўбаси ҳамда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси таркибига, шу жумладан мазкур тузилмаларнинг раҳбарлари лавозимларига сайланиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари аниқ белгиланиб, шу билан бирга судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқиш ва принципиал баҳолаш, Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, судьяларни касбий жиҳатдан тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, судьялар фаолияти самарадорлигини замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган вазифалари қатъий кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун унинг ваколатларига ҳам тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлашни ташкил этилиши, раҳбар судьялик лавозимларига номзодлар захирасини шакллантирилиб бориши, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ва раис ўринбосари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритиши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раисларини, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьяларини, туманлараро маъмурий судларнинг раисларини, уларнинг ўринбосарлари ва судьяларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяларини, ҳудудий ҳарбий судларнинг раисларини лавозимга тайинлаши; Қорақалпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьялик лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қонунга мувофиқ хулосалар (тақдимномалар) киритиши, уларни бошқа лавозимга ўтказишни, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритиш, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, туманлараро маъмурий судларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш, судьяларга нисбатан хизмат текширувини ўтказиш тартибини белгилаш, судьяларга ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказаш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Судьялар олий малака ҳайъатининг қарорлари, хулосалари юзасидан тақдимномаларни кўриб чиқиш, судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш билан боғлиқ бўлган ваколатлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг масъулияти оширилиб, Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул бўлишлиги белгиланган ҳолда, суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳақида, шунингдек суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этиши тасдиқланди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосарининг ваколатларига тегишли ўзгартишлар ва бошқа муҳим қоидалар киритилиб, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлишлиги, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этиш, жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш, Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифасини бажариш масъулияти белгиланди.

Кенгашнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлигидаги муносабатлари ҳам кўрсатилиб, судьялик лавозимига биринчи марта, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг кейинги муддатсиз даврига тайинланадиган (сайланадиган) номзоднинг муносиблигини аниқлашда, раҳбарлик лавозимларига номзодни тайинлашда (сайлашда) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан зарур ахборотни сўраб олиши мумкинлиги, ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Кенгашнинг сўрови олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тегишли хулосани тақдим этиши кераклиги, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкинлиги, судья ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган тақдирда, судья ушланган пайтдан эътиборан уч соатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига бу ҳақда ушлаб туриш учун асос бўлган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда хабар қилиниши шартлиги белгиланди.

Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш тартибига ўзгартиш ва қўшимча киритилиб, бўш судьялик лавозимлари тўғрисидаги ахборот Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларни кўриб чиқиш муқобиллик асосида амалга оширилиши, судьяликка номзод бўш судьялик лавозимларини тўлдириш учун танловда иштирок этиш тўғрисида бевосита Кенгашга ариза бериш ҳуқуқига эгалиги, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан — суҳбат ўтказишдан, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказишдан, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлашдан, билим даражасини аниқлаш учун электрон сўров дастуридан фойдаланилиши мумкинлиги, судьялик лавозимига номуносиблиги туфайли рад этилган номзод бир йил ўтгач, бўш судьялик лавозимини тўлдириш учун эълон қилинган танловда иштирок этиши тўғрисидаги ариза билан Кенгашга такроран мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланди.

Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимча натижасида очиқлик ва шаффофлик асосида судьялар корпусини энг муносиб кадрлар билан таъминлаш механизмлари янада такомиллаштирилиб, бўш судьялик лавозимларига номзодларнинг танлов жараёнларини интернет жаҳон ахборот тармоғи (шу жумладан, веб-сайт) орқали ёритиб борилишига, судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиб ва амалиётга татбиқ этилишига, судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш орқали фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси оширилишига, суд тизимида коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш механизмлари янада ривожлантирилишига эришилади.

С.А. Набиев,

Жиззах вилоят суд судьяси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар корпуси очиқлик ва шаффофлик асосида энг муносиб кадрлар билан таъминланади