Судьялар интизомий жазога тортилди
Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун бир гуруҳ судьялар интизомий жазога тортилди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати жазоланган судьялар рўйхатини эълон қилди:
Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси С.Расулов;
Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор тумани судининг раиси Ш.Хўжаниёзов;
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг раиси Р.Камалова;
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари Ф.Исмаилова;
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг судьяси А.Шамаҳмудов.
ЎзА