Судгача етиб борган чипта муаммоси
Когон туманида яшовчи Б.Р "Gold avia servis«га қарашли авикассадан 14 970 000 сўмга авиачипта харид қилади, аммо у маълум сабабларга кўра учиб кета олмайди. Оқибатда Б.Р чипта пулини қайтаришларини сўраб авиакассага мурожаат қилган.
Афсуски, мурожаатлар эътиборсиз қолаверган.
Мазкур муаммо Бухоро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилди.
Тадбиркорлик субъекти жамият ходимлари томонидан тегишли қонун-ҳужжатлари билан таништирилса-да, муаммо эътиборсиз қолаган.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилади. Натижада, суд томонидан 14 776 653 сўм моддий ва 1 000 000 сўм миқдордаги маънавий зарарлар, шунингдек, почта харажати учун тўланган маблағ Б.Рга ундириб берилди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА