2021 йил 16 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун билан судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилди.

Айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий жорий этилди. Бу фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахсларга судга мурожаат қилишда катта қулайликлар яратди.

“Е-ХSUD” ахборот тизими жорий этилган бўлса-да, соҳада ортиқча қоғозбозлик сақланиб қолаётган эди. Шу боис, янги қонун билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилишни назарда тутадиган ҳуқуқий нормалар жорий этилди.

Қонун билан 5 та кодекс, яъни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, суд иш рақами бўйича судья “E-XSUD” ахборот тизими орқали ўзига керак бўлган суд ҳужжатларини олиш имконияти мавжуд. Шу сабабли эндиликда апелляция ва кассация шикоятларини кўриб чиқишда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари талаб қилинмайди.

Илгари бундай кўчирма нусхалар бўлмаган тақдирда иш кўрмасдан қайтариб юборилиши қонунчиликда бор эди. Эндиликда бу талаб қонунчиликдан чиқариб ташланди.

Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ва бугунги кунда ижобий натижа берган, яъни соддалаштирилган тартибда иш юритиш институти Фуқаролик процессуал кодексига ҳам киритилди.

Фуқаролик процессуал кодекси “Соддалаштирилган тартибда иш юритиш” деб номланган янги 251-боб билан тўлдирилди.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида қандай ишлар кўриб чиқилади, деган саволга аниқлик киритсак:

Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўн бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Агар ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.

Албатта, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида бунга монеълик қиладиган ҳолатлар аниқланса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган иш аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.

Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.

Янги қонун билан суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам киритилган. Муҳими, янги қонун судларда ишларни кўриб чиқиш жараёнида судларга мурожаат қилувчиларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйиб, сарф-харажатлар тежалишига замин яратди.

Қонун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этишга ҳам хизмат қилади.

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судга мурожаат қилиш тартибига қандай ўзгаришлар киритилди?