Юртимизда қонунчиликдаги янгиликлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиб бориш – биз судялар зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир. Шу боис, бугун мамлакатимизда қабул қилинган айрим янги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Маълумки, одам савдоси жинояти ҳанузгача бутун дунё бўйлаб долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Республикамизда ҳам бу жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш масаласи доимо эътибор марказида турибди.

Шу муносабат билан, 2025-йил 19-май куни "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ушбу ўзгартиришларга кўра, одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун белгиланган жазолар кучайтирилди.

Жумладан, 135-модданинг 2-қисмига асосан одам савдоси жиноятини икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга ёхуд ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан, айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида ҳамда фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Илгари мазкур жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланарди.  

Борди-ю, одам савдоси жинояти ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали ёинки ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, такроран ёки хавфли ретсидивист томонидан ёхуд одам ўғирлаш жиноятини илгари содир этган шахс томонидан, ўта хавфли ретсидивист томонидан содир этилган бўлса, жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бу эса 135-модданинг 3-қисмида қайд этилган. Айни пайтгача ушбу жиноят учун 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланганди.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қўшимча янгиликлар

Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, 2023 йил 30 апрелда Бош қомусимиз янгиланди. Натижада Янги Ўзбекистоннинг инсонпарварлик сиёсати яққол намоён бўлди. Мана 2 йилдирки, мамлакатимиз қонунлари ҳам янгиланган Конститутсиямизга мос ҳолатда такомиллаштирилмоқда. Бинобарин, 2025 йил 9 июнь куни Президентимиз томонидан "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун имзоланди.

Мазкур қонунга мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилди. Хусусан, Жиноят-протсессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 28-июлда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги қонунга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Яъни, қонуннинг янги таҳрирда баён этилган 9-моддаси 2-қисмига кўра, судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди.

Мазкур модданинг янги киритилган – тўлдирилган учинчи қисмида судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши белгиланди.

Албатта, қонунларнинг такомиллашиб бориши Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг самарасидир. Зеро, тизимдаги барча ислоҳотлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилган.

Шуҳратжон ҚУРБОНОВ,

Наманган вилоят судининг судьяси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги янги қонунлардан хабарингиз борми?