Стриптиз ўйнамоқчи бўлган қизлар жазоланди
Кеча ижтимоий тармоқда Самарқанддаги кафеда байрам нишонлаган қизлар стриптиз ўйнамоқчи бўлгани ва бу одамларда кескин норозилик уйғотгани ҳамда бунинг ортидан келиб чиққан ҳолатлар ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Кеча ижтимоий тармоқда Самарқанддаги кафеда байрам нишонлаган қизлар стриптиз ўйнамоқчи бўлгани ва бу одамларда кескин норозилик уйғотгани ҳамда бунинг ортидан келиб чиққан ҳолатлар ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, 2020 йилнинг 8 март куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро И.М. Самарқанд шаҳар Ўрта Хўжа Соат маҳалласида жойлашган “Икром чойхонаси” номли ошхонада ўзининг туғилган кунини нишонлаш мақсадида базм уюштирган.

Ушбу базмга йиғилган И.М.нинг яқин дугоналари – Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Ф ва Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Х.С.лар рақсга тушиб, мазкур ошхонада ўтирган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига ноқулайлик туғдирган.
Шундан сўнг, фуқаролар “Икром чойхонаси” маъмуриятига И.М. ва унинг танишлари хатти-ҳаракати юзасидан шикоят билдирганликлари сабабли, уларнинг орасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Сўнгра фуқаролардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига мурожаат қилган. Миллий гвардия ходимлари келиб, И.М ва унинг танишларини ИИБ биносига олиб бормоқчи бўлганларида, улар ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат 9 март куни Самарқанд шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилди.
Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси О.Пардаевнинг маълум қилишича, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги ҳамда ИИБ ходимларининг ўз вазифаларини бажаришга тааллуқли қонуний талабларини бажармасликка омма олдида даъват қилганлиги учун фуқаро И.М.га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси, Ж.Ф. ва Х.С.нинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (669 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.