Латвия 2006 йилдан буён стратегик режалаштириш соҳасида самарали тизимни шакллантирган ҳамда бу борада ягона ёндашувни жорий этган давлатлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг давлат ва нодавлат ташкилотларидан 13 нафар мутахассис Латвия Республикасида ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этди.  

Белгиланган талаблар асосида саралаб олинган иштирокчилар “Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимида салоҳиятни оширишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида шу кунгача амалга оширилган стратегик режалаштириш бўйича еттита ўқув модулини якунлади.  

Ушбу ўқув семинар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Латвиянинг Марказий молия ва шартномалар агентлиги (CFCA) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.  

Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” марказининг бўлим бошлиғи Жамшид Шарипов ҳамда Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Рақамли технологиялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ва Энергетика вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлигидан мутахассислар иштирок этди.  

Ўқув машғулотларида асосий эътибор стратегик режалаштириш соҳасида институционал салоҳиятни кучайтиришга қаратилди, дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотида.

Семинар давомида иштирокчилар стратегик режалаштиришнинг ташкил этилиши, стратегик дастурларни молиялаштириш тизими, самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ва баҳолашдаги ёндашувлар, мазкур жараёнда фуқаролик жамияти иштироки ва бошқа долзарб масалаларда Латвиянинг тажриба ва ютуқлари билан яқиндан танишди.

Ўрганилган тажриба асосида жорий стратегияларни янада самарали амалга ошириш, ҳисобот механизмларини такомиллаштириш ва уларни дастурий бюджетлаштириш тизими билан интеграция қилишда кенг фойдаланиш кўзда тутилган.  

Бир ҳафталик ўқув жараёнларида ўзлаштирилган билимлар амалий машғулотлар билан мустаҳкамланиб, тадбир якуни бўйича иштирокчиларга сертификатлар топширилди.  

Абдулазиз РУСТАМОВ,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегик режалаштириш бўйича Латвия тажрибаси ўрганилди