Ўз касби ортидан озми, кўпми обрў-эътибор топган, ҳурмат-эҳтиром қозонган Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси врачлари Т.А. ва З.И. нима бўлди-ю нафс қопқонига тушди. Янада кўпроқ ва осонроқ пул топиш васвасаси уларни жиноят кўчасига етаклади.

Ургут туманида яшайдиган Т.А. ва Оқдарё туманида яшайдиган З.И. олдиндан ўзаро тил бириктириб, З.И.нинг давлат рақами ОR 152 XA бўлган “Spark” русумли автотранспорт воситасида 10.003,07 гр. “опий” гиёҳвандлик моддасини Самарқанддан Навоий вилоятига олиб ўтишга ва мўмайгинага пуллашга қарор қилишди.

2022 йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шубҳали кўринган улар ўтирган автотранспорт воситаси Пахтачи туманидан ўтган М-37 автомобиль йўлида тўхтатилиб, ашёвий далил билан қўлга олинди.

Т.А. ва З. И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стоматологлар ўз касбини "ўзгартирди"