Стол теннисчиларимизнинг навбатдаги ғалабалари
Ёш стол теннисчиларимиз Ливан ва Миср давлатларида ўтаётган халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Мисрнинг Қоҳира шаҳрида “Youth Contender” мусобақасида Шоҳрух Искандаров “U-17” ёш тоифасида бронза медални қўлга киритди.
“WTT Youth Contender Jezzine 2023” халқаро турнирида стол теннисчиларимиз муваффақиятга эришишда давом этмоқда.


Мусобақанинг 13 ёшли теннисчи қизлари орасида Aружан Камолова барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Элеонора Шириева эса ушбу тоифада бронза медаль соҳибасига айланди. Шунингдек, Aсель Еркебаева “U-17” тоифасида тенгсиз эканини исботлади ва олтин медаль билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА