Кўплаб соҳалар қатори стандартлаштириш тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бугунги кун талабидир.

Европа Иттифоқи молиялаштирадиган ва Халқаро савдо маркази томонидан амалга ошириладиган "Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров халқаро эксперт Геворг Назарян билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчилик, соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, техник қўмита ва қуйи техник қўмиталар фаолияти, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.  

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълумотига кўра, халқаро стандартлаштириш ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий стандартлаштириш тизимини халқаро тизим билан уйғунлаштириш каби долзарб масалалар ҳам айни учрашув мавзусига айланди.  

Шунингдек, миллий иқтисодиётни ривожлантиришда стандартларнинг ўрни, техник тартибга солишга оид миллий қонунчиликни ЖСТ битим, қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш, ЖСТ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, тизимга рақамлаштиришни замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.  

Маълумотга кўра, стандартлаштириш тизими инфратузилмасини такомиллаштириш ва 2030 йилгача мўлжалланган Стратегия ишлаб чиқиш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.  

А.РУСТАМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стандартлаштириш йўналишида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди