Мамлакатимиз раҳбарининг барча соҳалар каби спортга ҳам катта эътибор бераётгани туфайли вакилларимиз халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш билан бирга, тарихий натижаларни ҳам қўлга киритмоқда. Ўтган йили Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпиада ва XVII ёзги Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз эришган ғалабалар бунга мисол.

Дунё миқёсидаги нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлаётган ҳамюртларимиз  сафида фарғоналик спортчилар ҳам бор ва уларнинг сафи йил сайин кенгаймоқда.

– Бошқармамиз тизимида 31 та спорт таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда, - дейди Фарғона вилоят спорт бошқармаси раҳбари Нодир Ҳакимов. – Уларнинг таркибига Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, 4 та ихтисослаштирилган, 26 та спорт мактаблари киради. Уларда жами 50 мингдан зиёд йигит-қиз спортнинг элликдан ошиқ тури бўйича иқтидор ва маҳоратини ривожлантирмоқда. 

Вилоят спорт якка курашига ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Шуҳрат Расуловнинг айтишича, бу ерда 644 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Мактаб тарбияланувчилари орасида 74 нафар спорт усталигига номзод, 49 нафар спорт устаси ва 11 нафар халқаро тоифадаги спорт усталари борлиги қувонарли. Мактабда спортнинг бокс, таэквондо, оғир атлетика, юнон-рум, эркин кураш, дзю-до, қиличбозлик, ўқ отиш, камондан отиш каби турлари бўйича машғулотлар тажрибали мураббийлар томонидан олиб борилмоқда.

[gallery-22829]

– Бизнинг муассасамизда 15 та спорт тури йўлга қўйилган, - дейди Данғара тумани спорт мактаби директори Аваз Мелибоев. – Йилдан-йилга шароитларимиз яхшиланиб боряпти. 2022 ва 2024 йилларда “Ташаббусли бюджет”да ўз лойиҳамиз билан иштирок этиб, ғолиблар сафида бўлдик. Натижада тасарруфимиздаги марказий ўйингоҳни таъмирладик ҳамда янги гандбол залига эга бўлдик. Ўтган йили мактабимиз ўқувчиси Шаҳина Йигиталиева Париж шаҳрида ўтказилган паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Азизжон Норматов бошчилик қилаётган пара енгил атлетика машғулотларига келаётган спортчилар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Бувайда тумани спорт мактаби директори ўринбосари Бахтиёр Турғунов эса ҳудуд ёшлари ўртасида юнон-рум кураши оммалашиб бораётганини таъкидлайди. 

- Тажрибали мураббийимиз Наримон Бикировнинг шогирдларидан бири -  Алишер Ғаниев 23 ёшгача бўлган спортчилар ичида жаҳон чемпиони бўлгани мамлакатимиз спорти тарихида катта воқелик сифатида баҳоланди ва вилоятимиз раҳбари томонидан унга янги уй совға қилинди, - дейди Бахтиёр Турғунов. - Таъкидлаш керакки, яқинда ушбу эътирофдан руҳланган курашчимиз катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам кумуш медаль соҳиби бўлди.

2024 йил сарҳисобига кўра, фарғоналик спортчилар республика, Осиё, жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда 1 минг 34 та олтин, 1 минг 30 та кумуш, 1 минг 629 та бронза, жами 3 693 та медални қўлга киритди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортга сарфланаётган сармоя тарихий натижалар ҳамда соғлом турмуш тарзи оммавийлашувига хизмат қиляптими?