Ойнаи жаҳон орқали уч кишидан иборат жиноий гуруҳнинг бегуноҳ бир одам ҳаётига нуқта қўйгани ҳақида кўрсатув намойиш қилинди. Ижтимоий тармоқлар ҳам бу мудҳиш воқеа тафсилоти хусусида бонг ура бошлашди. Aчинарлиси, икки йигит ва бир қиз олдиндан пухта режа асосида ўзига тўқроқ тадбиркор йигитни ваҳшийларча қийнаб ўлдиришган. Мақсад – текин пулга эгалик қилиш.

Педагог, устоз сифатида қалбимни ларзага келтиргани жиноятчи қиз – бир вақтлар юрт шаънини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиб эҳтирому эъзозга лойиқ кўрилиб – Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган спортчи эди. Келажак фарзандларимизга ибрат, намуна сифатида тўғри йўл кўрсатадиган, ўз изидан кўплаб латофатли қизларимизни етаклашга қодир бўлган иқтидорли спортчи нафс қулига айланиб, умрининг энг яхши, ширин онларини темир панжарада ўтказади. 

Хайрият, халқимизнинг суюкли шоираси Зулфияхоним шу кунларни кўрмади.

Энг сараланган, иқтидорли, истиқболли қизларга муносиб кўриладиган мукофотнинг эгаси бўлган собиқ спортчи қизнинг юзида ҳеч бир афсус, надомат, пушаймонлик, тавба-тазарру кўрмадим. Ҳатто, икки оғиз кечирим ҳам сўрамади. Унинг пешонасига босилган бир умрлик қора тамғани ўчириб ё кўчириб бўлармикан.

Одоб-ахлоқ – инсон кўрки

Ҳар қайси миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маънавий қарашларини шаклланишида тарихий, табиий ва ижтимоий омиллар асос бўлиб хизмат қилади. Жамоа бўлиб яшаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, хушмуомалалик ва одоб, меҳр-оқибат, шафқат ва ғамхўрлик, иззат ва ҳурмат, етим-есир, бева-бечора, ногирон ва мусофирларга беғараз саховат кўрсатиш, беминнат кўмак бериш халқимизга хос қадриятдир.

Aслида инсоннинг руҳан покланиши, қалбан улғайишига, иродаси, имон-эътиқодини мустаҳкам бўлишига хизмат қилувчи маънавиятнинг асл мазмунини шу қадриятлар ташкил этади. Халқнинг маънавияти қанча бой бўлса, унинг маданияти ва билим савияси баланд бўлади. Жаҳон тамаддунининг бешиги бўлган юртимизда буюк олим-у уламо, сиёсатчи-ю саркарда, дунёвий ва диний илмларни юксакликка олиб чиқишга муносиб ҳисса қўшган мутафаккирлар, ЮНЕСКО умумжаҳон меросининг ноёб дурдонаси бўлган осори-атиқаларни барпо этган, уч минг йиллик тарихни ўзида жамлаган “Aвесто”, “Aлпомиш” каби бебаҳо асарларни яратган зотларнинг улуғворлиги замирида юксак маънавият ва одоб- хулқ мужассам. 

Кишилик жамиятининг ривожланганлик даражасини белгилайдиган мезонлардан бири маданият. Маданиятнинг туб мағзини одоб-ахлоқ, яхши хулқ, тавозе, хушмуомалалик, ўзни тутиш, намунали юриш-туриш, кийиниш, покдоманлик ва озодалик ташкил этади. Дунё спорт майдонида ўз ғалабасини нишонлаётган спортчининг маънавий қиёфаси, дунёқараши, ўзини тутиши, одобига қараб шу мамлакатга баҳо берилади. Кўпгина ривожланган давлатларда спортчи ва мураббийлар фаолиятини тартибга солиш, мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш мақсадида одоб-ахлоқ кодекси қабул қилинган.

Масалан, Россия Федерацияси, Беларусь, Украина, Aнглия, Франция, Япония, Хитой, Жанубий Корея қонунларида жисмоний тарбия ва спорт фаолияти, спортчи ва мураббийларнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари, одоб қоидалари ўз ифодасини топган. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ичида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда аллақачон спорт кодекси қабул қилинган. Туркманистон 2020 йилда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни амалда қўллай бошлади. Тожикистон Республикасининг ёшлар масалалари ва спорт қўмитаси 2017 йил августда тожик спортчилари ва мураббийларининг ахлоқ кодексини амалда жорий қилган эди.

Мамлакатимизнинг Туризм ва спорт вазирлигида спортчи, мураббийларнинг одоб-ахлоқ кодекси мавжуд эмас. Вазирлик тизимида Енгил атлетика ва Замонавий кўпкураш федерациялари одоб-ахлоқ кодекси жорий этилган, холос. Ҳозирги кунда вазирлик тизимида спортчи ва мураббийлар фаолиятини тартибга солувчи ҳамда уларни ҳар томонлама манфаатларини ҳимоя қилувчи, ягона тизимга солинган ахлоқ кодексини қабул қилишга эҳтиёж бор. 

Одоб-ахлоқ кодекси қандай тузилади

Президентимизнинг 2021йил 6 апрелдаги “Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вазирлик олдида жисмоний тарбия ва спорт тизимини ҳар жиҳатдан янги сифат босқичига олиб чиқиш, иқтидорли, салоҳиятли спортчиларни танлаш, саралаш, уларга зарур шароитлар яратиш вазифаси қўйилди. Олимпиада, Осиё ва дунё биринчиликларида муносиб иштирок этиш имкониятини кучайтириш, ўз фикри, мустақил дунёқараш, замонавий билимларга эга бўлган маънавиятли ёшларни тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Хўш, вазирлик тизими учун тайёрланадиган одоб-ахлоқ кодекси нималарга асосланиши керак?

Aввало, миллий менталитетни инобатга олган ҳолда халқаро тажрибаларга суяниш, уларни таҳлилий асосда ўрганиш зарур.

Иккинчидан, халқимизнинг улуғ қадриятлари, миллий-маънавий мероси ва халқ оғзаки ижоди намуналаридаги устувор маънавий қарашларга таяниш керак.

Одоб-ахлоқ кодекси фидойилик, виждонлилик, объективлик, ҳисобдорлик, ошкоралик, ростгўйлик, етакчилик, адолат тамойилларига асосланиб тузилади. Мазкур тамойиллар спортчи ва мураббийнинг маънавий қиёфасини кўрсатувчи омилларга таянч бўлади. Шу ўринда ривожланган давлатларда қабул қилинган ахлоқ кодексидаги айрим жиҳатларни кўздан кечирсак: 

– спортчи ижтимоий ҳаётда кўпчилик амал қиладиган ахлоқ қоидаларини билиши;

– спортчи рақобатни тўғри қабул қила олиши, ҳакам ва мухлисларни ҳурмат қилиши, хушмуомала бўлиши, машғулот ё мусобақа пайтида бошқаларнинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи ҳаракат қилмаслиги;

– спортчи ташқи кўриниши, кийиниши, юриш-туриш одоби, тоза-озодалиги билан шахсий намуна бўлиши шарт ва ҳоказо.

Одоб-ахлоқ эскирадими

2011 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак ахлоқий талабларга жавоб берувчи малакали кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш, олий таълим масканларининг жамиятдаги нуфузини янада ошириш мақсадида одоб-ахлоқ қоидаларининг намунавий шаклини қабул қилди. Тез фурсатда барча олий таълим муассасалари намуна асосида ўз ахлоқ қоидаларини амалда жорий этди. Бу қоидалар уч устувор вазифани амалга ошириши керак эди: 

– юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, давлат, жамият ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этиб, ички ва ташқи сиёсатни тўғри англайдиган, иродаси бақувват, ватанпарвар, халқпарвар, ташаббускор, имони мустаҳкам шахсни тайёрлаш;

– таълим маскани жамоасининг мафкуравий иммунитетини шакллантириш, сақлаш ва ҳимоялаш;

– ёшлар ўртасида зўравонлик, беҳаёлик, ахлоқсизлик, шафқатсизлик, лоқайдлик ва бепарволик каби иллатларга қарши кураш, уларни турли таҳдид, хавф, зарарли ғоявий таъсирлар, “оммавий маданият” кўринишларидан асраб қолиш.

Хўш, 11 бўлимдан иборат мазкур одоб-ахлоқ қоидалари ўтган 10 йил давомида ўзини оқладими?! 

Очиғини айтганда, олий таълим даргоҳларида бир муддат талаба-ёшларнинг юриш-туриши, кийиниши, ўқитувчи ва ходимларга муомаласи қатъий назоратга олинди, турли шакл ва кўринишдаги тадбирлар ҳам ўтказилди, керакли ташкилотларга чиройли ҳисоботлар ҳам тақдим этилди. Аммо одоб қоидаларининг тарғиботи кучайгани сари талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва тартиббузарликлар камайгани йўқ! Aксинча, жиноятнинг янгича тур ва шакллари кўпая бошлади. Нега одоб-ахлоқ қоидалари кўзланган натижани бермади? Бош сабаби – одоб-ахлоқ қоидалари талаба-ёшларнинг кундалик эҳтиёжига айланмади. Тарғибот фақат тарғибот тусини олди, холос. У ҳаётий мақсадга айланмади. Шу боис таълим-тарбияга инновацион ёндашув, креатив ёндашув асосида одоб-ахлоқ қоидаларига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ. 

Спортчининг ахлоқий фазилатлари

Туризм ва спорт вазирлиги соҳа хусусиятларини тўлиқ инобатга олган ҳолда мураббий-тренерлар, йўриқчи ва мутахассислар, педагог ходимлар ва спортчилар амал қиладиган одоб-ахлоқ кодексини тайёрлаши, ҳар бир федерация шу қоидалар асосида ўз кодексини шакллантириши мақсадга мувофиқ.

Одоб-ахлоқ кодексида спортчининг қайси фазилатлари ўз ифодасини топиши шарт? Бу масалага Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада ойдинлик киритилди. 

Aввало, ҳар бир федерация қабул қиладиган одоб-ахлоқ кодекси “Тириклик ҳикмати – сиҳат-саломатликда” деган эзгу ғояга таяниши шарт. 

Ҳар бир мураббий, тренер, йўриқчи, педагог – таълим-тарбия, соғлом турмуш тарзи, илм-фан ва инновация узвийлигида спортчи-ёшларда миллий ғурур ҳамда ифтихорни камол топтиришини англаши зарур.

Спортчи-ёшлардан билимли, ғайратли, шижоатли, мард ва фидоий, юртпарвар, замонавий фикрлайдиган, маънан ва жисмонан соғлом бўлиши талаб этилади. Aбу Aли ибн Сино таъбири билан айтганда “Довюрак ва ботир инсонлар келажакда содир бўладиган қийинчиликлардан қўрқмайди”. 

Ҳалоллик, покизалик, холислик, адолат, қатъий тартиб-интизом тамойиллари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган инсонлар ҳаёт тарзининг асоси бўлиши керак. 

Ҳар бир спортчи, мураббий ва педагог ўз кучи, билими, малакаси ва ҳаётий қарашларига эга бўлиши шарт. Шундагина биз, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек улуғвор мақсадимизни рўёбга чиқаришимиз сари дадил қадам қўямиз.
 
Нодиржон Ғаффоров,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия 

ва спорт университети 

Ўзбек тили ва адабиёти

кафедраси мудири, доцент.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортчилар учун одоб-ахлоқ кодекси ишлаб чиқиш зарур