Спортчи ёшлар фестивали
Андижон шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» ўйингоҳида спорт фестивали бўлиб ўтди.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида спорт фестивали ўтказилди.

Спорт фестивалида вилоят туризм ва спорт бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида паралимпия спорт турлари бўйича шуғулланиб келаётган 200 нафардан зиёд ёш пара енгил атлетика (400 метрга эстафета, 100 метрга югуриш, узунликка сакраш ҳамда ядро улоқтириш), шунингдек, пара шахмат, пара футбол ва пара сузиш турлари бўйича ўзаро баҳслашди.
Спорт фестивалининг ғолиб ва фаол иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА