Спорт – соғлом ҳаёт гарови
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бошқаруви ва Қўшкўпир туман бўлинмаси томонидан ёшлар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
"Баркамол авлод – 2022" шиори остида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими бошқаруви ҳамда Қўшкўпир туман бўлинмаси соврини учун “Тараққиёт” маҳалласидаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” да туман биринчилиги учун футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада жамоалар туман биринчилиги учун курашди. Турнирда “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” жамоаси ғолиб бўлди. Мусобақа сўнгида “Энг яхши жамоа”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари бўйича ғолиблар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бошқарувининг диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Спорт-соғломлаштириш тадбири уюшган ва уюшмаган ёшларни чинакам мард ва жасур, қолаверса, ватанпарвар бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бошқаруви раиси А.Раджабов. – Бу каби жамоавий тадбирлар, мусобақаларни Хоразмнинг барча ҳудудларида ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Бу эса, уларни соғлом ва баркамол ўсишида муҳим ўрин тутади.
Б.Мелиқулова, ЎзА